date
views 2 071

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.

«АҚШ элчихонаси ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган», – дейилади баёнотда.

Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган.

Кейинги вақтларда Ўзбекистон фуқароларининг АҚШга Мексика орқали қинғир йўллар билан киришга уриниши ҳолатлари кузатилмоқда.

2022 йил декабрь ойида Мексиканинг Дуранго штати Гомес Паласио шаҳрида тутқунликда ушлаб турилган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий полиция томонидан қутқарилди. Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар Мексика орқали АҚШнинг Калифорния штатига ноқонуний равишда ўтиб кетишни режалаштирган.

Самарқандда эса Мексика орқали АҚШга жўнатиш эвазига фуқаролардан катта миқдорда пул ундирмоқчи бўлган шахслар ДХХ томонидан қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди