21:00 / 04.01.2023
1 273

Андижонда ўқувчилар Spark’да аварияга учради

Андижонда ўқувчилар Spark’да аварияга учради
Андижонда 11-синф ўқувчиси ижарага олинга Spark машинасида 4 нафар синфдоши билан аварияга учради.

Қайд этилишича, йигит йўлда машина бошқарувини йўқотган ва четда тўхтаб турган юк автомобилига бориб урилган. Бунинг оқибатида мактаб ўқувчиларидан бири вафот этган, қолганлари оғир аҳволда.

«Ҳаммадан илтимос қиламан, ҳужжатсиз машина бошқарманглар. Буларнинг ота-оналари ҳозир қандай аҳволда? Ҳозир қизимни телефонда кўрсангиз, аҳволи яхши эмас. Боласини кўриш учун Россиядан келолмаяпти. Нима бўлса бўлиб ўтирибди», — дейди машинани бошқарган боланинг бувиси.

Андижон вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, 2022 йил давомида ҳудудда 4000 мингга яқин гувоҳномасиз автомобиль бошқариш ҳолатлари аниқланган. Бунда вояга етмаган болаларга қариндошлари томонидан машина ишониб топширилган ҳолатлар ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият