
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ахборот хизматининг билдиришича, Жондор туманида табиий газни ноқонуний ўзлаштириб келган 2 та тадбиркорлик субъекти аниқланди.
Маълум бўлишича, Жондор туманидаги «Азамат Анвар Жаҳонгир» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехида ўрганишлар олиб борилган.
Жамиятнинг мансабдор шахслари ўзаро тил бириктирган ҳолда цех газ қувурларини ноқонуний йўл билан туман «Жондор 1» ГТСдан «Ойтуғди» маҳалласи, Пешқандоқ қишлоғи йўналишида тортилган диаметри Д 530 мм. бўлган газ қувурига улатишган. Ушбу қувурдан жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехигача ер ости орқали яширинча диаметри 25 мм. бўлган қувур тортишган.
«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали мутахассисларининг далолатномасига кўра, «Азамат Анвар Жаҳонгир» МЧЖ томонидан 2020-2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати 4.935.006,0 м3 табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилиб келингани очиқланган. Бунинг оқибатида «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиалига жами 4 миллиард 935 миллион сўм миқдорда зарар етказилган.
Кейинги ҳолатда «Абдурахмон зарғишт сервис» МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи мансабдор шахслари томонидан амалга оширилгани маълум қилинмоқда. Ушбу ҳолат ҳам юқоридаги манзилда содир этилган. Бунда ҳам ер остидан яширинча диаметри 25 мм. бўлган қувур тортиб, 2020-2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати 4.827.918,0 м3 табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келинган. «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиалига жами миллиард 828 миллион сўмлик зиён етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 185/2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухорода ГазЖондор ТуманиНоқонуний ФойдаланишТадбиркорлик СубъектлариГаз ҚувурлариҲудудгаз Бухоро Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар