
Фото: Спутник
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги совуқ об-ҳаво сабабли Қозоғистон ва Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Сўнгги кунларда Россия ва Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши хабар қилинмоқда.
Хусусан, Қозоғистон ҳудуди бўйлаб 10—12 январь кунлари ҳаво ҳарорати 43 даражагача совиши прогноз қилинди.
Шу муносабат билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Ташқи Меҳнат МиграциясиСовуқ Об-ҲавоҚозоғистон ҲудудиРоссия ФуқаролариХавфсизлик ҚоидалариУзоқ Масофали Йўллар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар