
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 1968 йилда туғилган М.Б. мурожаат қилиб, унга Telegram'даги гуруҳларнинг биридаги Диляра исмли шахс 900 AҚШ долларлик тақинчоқни таклиф қилгани ва охир-оқибат алдаб кетгани ҳақида шикоят қилган.
ИИББ хабарига кўра, жабрланувчи ўзига нотаниш бўлган шахсга олдиндан электрон тўлов орқали 2 млн 290 минг сўм пулни пластик картага тушириб беради. Aммо Диляра ғойиб бўлади, хабарларга эса жавоб бермайди.
Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши очилди.
ИИББ Aхборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари олиб борган тезкор техник тадбирлар орқали бу жиноятни 1998 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан судланган Д.Ш. содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган.
ИИББ Aхборот хизмати катта мутахассиси Жамолиддин Насимовнинг маълум қилишича, Д.Ш. исмли шахс Telegram гуруҳларида тилла сотаман деб, яна камида 3 нафар фуқарони чув туширгани аниқланган. Ҳозир ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар