date
views 268

Фарғонада январь ойини 12 кунида 223 нафар оила тикланди

Фарғонада январь ойини 12 кунида 223 нафар оила тикланди
Оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишади, бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади.

Хусусан, Мажбурий ижроси бюроси Фарғона вилоят бошқармаси томонидан нафақат алимент қарзларини ундириш, балки ажрашган оилаларни тиклаш, уларни яраштириш ва фарзандларни ота она бағрида вояга етиши учун бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Натижада жорий йил январь ойини дастлабки 12 кунида 223 та оилалар яраштирилди ва оилаларни тикланиши сабабли 263 нафар фарзандлар ота она бағрига қайтди.

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Ж. Мамуровдан ундирувчи С. Мамурова фойдасига алимент ундириш билан боғлиқ ижро хужжатлари қарздор ва ундирувчи яраштирилганлиги сабабли ижро ҳужжати тамомланди.

Ҳудди шунингдек, алимент ҳужжатлари бўйича ўтказилаёткан инвертизация жараёнида, суднинг 01.08.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Анваровдан ундирувчи К.Анварова фойдасига 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор ва ундирувчи билан ўтказилган суҳбат натижасида, ушбу оила ҳам яраштирилди.

Бу каби тадбирлар ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада январь ойини 12 кунида 223 нафар оила тикланди