
Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади.
Бунга ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш сабаб қилиб келтирилган.
Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10:00 дан 17:00га қадар амалга ошириши лозим.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг