20:02 / 15.01.2023
286

Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи билан боради

Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи билан боради
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб ва мамлакат Бош вазири Ли Сянь Лун билан олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Сингапур муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, инновация ва транспорт-коммуникация соҳаларида, шунингдек, давлат бошқаруви ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами музокаралар якунида имзолаш учун тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, президент Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Ташриф арафасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият