
16 январь куни Шавкат Мирзиёев ўтказган энергия ресурслари таъминотига доир йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан олингани хабар қилинганди. Журналист Никита Макаренконинг манбаларига таяниб ёзишича, Ортиқхўжаев президент йиғилишидан олдин шаҳардан чиқиб кетишга уринган.
Унинг қайд этишича, собиқ ҳоким йиғилиш бошланишидан аввал оиласи билан Тошкент аэропортида шаҳарни тарк этмоқчи бўлган пайти хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинган.
Маълумот учун, Ортиқхўжаевнинг лавозимидан олинишига қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани сабаб қилиб кўрсатилган. Шу пайтгача ҳоким ўринбосари сифатида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов эса вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Президент унинг ишдан олиниши ҳақида гапириб, бунга «қуруқ гап билан, ёлғон «сводка» билан пастга тушмагани» сабаб бўлганини айтган ва уни «ноинсоф, оёғи ердан узилган» деб атаган.
16 январ куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ДХХ ва Бош прокуратурага лавозимидан озод этилганларнинг фаолиятини текшириш бўйича топшириқ берилди.
Жаҳонгир ОртиқхўжаевТошкент шаҳриПрезидент йиғилишиЭнергия ресурслариҲоким лавозимиБахтиёр Раҳмонов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар