Ўзбекистон Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантиради

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон транспорт вазири И.Маҳкамов Сингапурда ушбу мамлакат транспорт вазири С.Исваран билан музокаралар ўтказди.
Унда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Сингапур Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди. Битимга кўра, томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон транспорт вазири И.Маҳкамов Сингапурда ушбу мамлакат транспорт вазири С.Исваран билан музокаралар ўтказди.
Унда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Сингапур тажрибаси асосида аэропортларни ривожлантириш, жамоат транспортини рақамлаштириш, республикада транспорт-логистика марказларини қуриш, ўзбек мутахассисларини Сингапурда тажрибасини оширишни ташкиллаштириш бўйича келишувларга эришди.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Сингапур Транспорт вазирлиги ўртасида транспорт соҳасида битим имзоланди. Битимга кўра, томонлар қисқа муддатда қўшма ишчи гуруҳини тузиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш белгиланди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…