586
Хайрулла Нуриддинов: «Кимдир ишдан кетди, кимдир балки бундан ҳам жиддийроқ жазо оладиган бўлди»

Скрин: Telegram
Шавкат Мирзиёев 16 январь куни энергетика тизимидаги муаммолар юзасидан йиғилиш ўтказиб, бир қанча масъулларни лавозимидан озод қилганди. «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Хайрулла Нуриддинов мазкур масалага тўхталди.
«Юзага келган вазият биз билган ва билмаган кўпгина сабабларга боғлиқ. Энг асосийси, даққиюнусдан қолган иситиш системаси йиллар давомида модернизация қилинмай, қолиб кетган. Анча йиллар аввал йўл қўйилган камчиликлар мевасини эса бугунга келиб еб ўтирибмиз.
Сабаблардан яна биттаси иссиқлик билан таъминлаш учун масъул бўлган айрим мутасаддилар ўз вазифасига панжа орасидан қарагани, қаттиқ совуққа лозим даражада тайёргарлик кўрмаганидир. Улар оладиганини олди.
Тугаётган ҳафтанинг бошидаёқ президент ўтказган шошилинч йиғилишда айбдор мутасаддилар жазосини олди. Кимдир ишдан кетди, кимдир балки бундан ҳам жиддийроқ жазо оладиган бўлди. Энг муҳими халқ совуқда ёлғиз ва иложсиз қолмаслиги учун давлат ҳамма кучни ташлади. Ҳукуматнинг ҳамма тузилмалари сафарбар этилди», — дейди журналист.
“Kimdir ishdan ketdi, kimdir balki bundan ham jiddiyroq jazo oladigan boʻldi” — Xayrulla Nuriddinov pic.twitter.com/O8VEaxLPhg
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) January 22, 2023
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилганди. Собиқ ҳоким президент йиғилишидан олдин Тошкентдан чиқиб кетишга уринган бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хожаев лавозимидан озод этилган. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар