date
views 418

Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига етиб борди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган «Манас» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Бу ерда давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди.

Сўнг Ўзбекистон президенти Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида «Ата-Бейит» миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган «Уркун» ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган. Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка «Ата-Бейит» – «Оталар қабри» деган ном берилган.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январ кунига мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди (фото)