date
views 222

Тадбиркорлик субъекти фойдасига 550 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди

Тадбиркорлик субъекти фойдасига 550 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди
Бюро органлари тамонидан тадбиркорлар фойдасига ўндирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Тахтакўпир туман бўлими иш юритувидаги Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 29.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Тахтакўпир тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ўндирувчи “ASL GRAND OIL" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 549 млн. 701,8 минг сўм ундириш белгиланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарздор Тахтакўпир тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг хизмат автомашиналари ва банкдаги ҳисоб рақами инкассо топшириқномаси орқали хатловга олинган ҳамда белгиланган қарздорлик тўлиғи билан ундирилган.

Ижро ҳужжати эса, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлик субъекти фойдасига 550 млн. сўмлик қарздорлик ундирилди