21:57 / 27.01.2023
250

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўзаро ID-карта орқали бориб келиши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўзаро ID-карта орқали бориб келиши мумкин бўлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида, икки давлат ҳукумати 2006 йил 3 октябрда имзолаган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Қайд этилишича, бу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олиши айтилмоқда.

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги ватандошлар учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўзаро ID-карта орқали бориб келиши мумкин бўлади