11:53 / 31.01.2023
277

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан собиқ Тошкент шаҳри ҳокими ва халқ депутатларининг Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда МСК расмий сайтида хабар берилди.

Қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ваколатлари муддатидан олдин тугатилгани, шунингдек, унинг Сенат аъзоси сифатидаги ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги ёзма аризасини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев январ ойи ўртасида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан олинганди. Шунингдек, бир неча кун аввал унинг шаҳар кенгашига депутатлик ваколати тугатилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев сенаторлар сафидан чиқарилди