
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Президент қарори билан:
- Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Рустам Каримжонов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал — халқ таълими вазирининг ўринбосари эди);
Шунингдек:
- Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
- Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Дониёр Рустамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар