
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳоли ҳамда давлат ташкилотларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумаладан прокуратура органларида бугунги кунда спортга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ходимлар ўртасида мини футбол, шахмат, стол тенниси, сузиш, югуриш ҳамда кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорлигида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Наманган муҳандислик қурилиши институтига қарашли стол тенниси клубида ўтказилган мусобақада Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Мусобақа низомига кўра иштирокчилар гуруҳга бўлинган ҳолда бир-бирларини синовдан ўтказдилар. Ҳар бир ўйинлар, рақибларнинг шиддатли баҳслари қизиқарли кечди. Якуний натижаларга кўр барча рақибларни енгган бошқарма бўлим бошлиғи Б.Қўзиев фахрли биринчи, атиги бир очко ортда қолган давлат ижрочиси О.Дадамирзаев иккинчи, мутахассис А.Мамадалиев эса учинчи ўринни қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга бошқарма бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. Шунингдек биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Наманган вилоят кенгашининг 2 кишилик дам олиш йўлланмаси туҳфа этилди.
Жисмоний ТарбияСпорт МусобақалариНаманган ВилоятиСтол ТеннисиХодимлар ОртасидаПрокуратура Органлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар