date
views 219

Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино қурилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

Корхонанинг Элеганcе СМ бренди остидаги маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу корхонага замин яратаётганимизда бугунгидай бўлиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Бўстон иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлардан эди. Мана шундай корхоналар очилиб, одамларимиз даромад топаётгани қувонарли. Буни давом эттириб, иш ўринларини кўпайтиришимиз керак”, — деди давлат раҳбари.

Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганади. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинган.

Президент улар билан суҳбатда аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғи эканини таъкидлади. Корхонага муваффақият, аёлларга оилавий фаровонлик тилади”, — дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди