
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш ҳақини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларини ижросини ўз вақтида таъминлаш, айниқса фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг январь ойида судларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 230 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, 30 нафар ишчи-ходимларнинг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг А.Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғидан 8 нафар ишчи-ходимларнинг фойдасига 40 млн. сўмлик иш ҳақларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, иш ҳақлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг “BEREJLIVOST” МЧЖдан Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро А.А. фойдасига 3,9 млн. сўм иш ҳақларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан ҳам олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида иш ҳақлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш ҳақларини ундириш ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Навоий вилоятиИш ҳақлариМажбурий ижроФуқаролар ҳуқуқлариИжро ҳужжатлариИшчиларнинг ҳуқуқлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар