
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта қимматликларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.Д.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Шу каби, Янгиқўрғон туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи О.О. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро С.Э.га 38,7 млн сўмга сотган вақтида департамент ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Асака туманиЯнгиқўрғон туманиДоллар айирбошлашБош прокуратураЖиноят кодексиВалюта қимматликлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар