Ўзбекистон ва Грузия қўшма илмий-техник тадқиқотлар бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Грузия қўшма илмий-техник тадқиқотлар бўйича келишувга эришди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Грузия элчиси Зураб Абдушелишвили билан учрашув ўтказди.

Жорий йили режалаштирилган тадбирлар, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Грузия вазирликлараро маслаҳатлашувлари жадвали келишиб олинди.

Томонларнинг минтақалараро ҳамкорлик кўламларини кенгайтиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.

Маданий-гуманитар алмашувларни жадаллаштириш мақсадида ўзаро маданият ва кино кунларини ўтказиш, қўшма илмий-техник тадқиқотларни ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар