
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувига Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 16.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Н.Усмоновадан ундирувчи С.Исмоилхўжаев фойдасига жами 14 млн. 55 минг сўм йўл транспорт ҳодисаси оқибатида транспорт воситасига етказилган моддий зарар суммаларини ундириб бериш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Бюронинг туман бўлими томонидан Ўзбекистон Репсубликаси "Суд ҳужжатлари ва бошқар органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.
Қарздор фуқаро томонидан йўл улов ҳодисаси оқибатида келиб чиққан моддий зарар суммалари ўз вақтида қопланмаганидан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, 01.02.2023 йил куни ундирувчи фуқаро фойдасига транспорт воситасига етказилган 14 млн. сўм миқдоридаги моддий зарар ундириб берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар