13 феврал куни Шавкат Мирзиёев Олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Маданият ва туризм вазири, Соғлиқни сақлаш вазири иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда ушбу соҳалардаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, 2022 йилда 386 минг нафар мактаб битирувчиларидан 137 минг нафари олий таълимга, 20 минг нафари коллеж ва техникумларга қамраб олинган. Лекин битирувчиларнинг 50 фоизи ҳеч қандай касб-ҳунарсиз меҳнат бозорига кириб келган. 2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг устувор вазифаси бўлиши таъкидланди.
Олий таълимда институт ва университетларнинг фаолиятини ислоҳ қилиб, малакали кадрлар тайёрлаш, илм билан ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сўнгги йилларда олимларнинг иш ҳақи 4,5 баробар оширилган. Бу йил илм-фан ва инновацияларга 1,8 триллион сўм ажратилмоқда. Бундан фойдаланиб, сув ва энергияни тежаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлик, геология, саноат, қурилиш каби долзарб йўналишларда илмий асослар яратиш зарурлиги қайд этилди.
Ёш авлодни юксак маданият руҳида тарбиялаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Театр, мусиқа ва кино соҳаларини ривожлантириш, мақом ва бахшичиликни асраб-авайлаш муҳимлиги таъкидланди. Халқимиз маданияти ва табиат масканларини кенг тарғиб қилиб, туристларга шароитларни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам долзарб масалалар кўп. Бугунги кунда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар бор. Шу боис «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати бошланиши маълум қилинди.
Тиббиёт таълимига илғор хорижий тажрибани жорий қилиш, тизимни рақамлаштириш ва тиббий суғуртани йўлга қўйиш орқали хизмат сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Аҳолини қийнаб келаётган онкологик, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар бўйича эрта ўлимни кескин камайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Йиғилишда вазирлар тизим фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари ва устувор вазифалар юзасидан ахборот берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Россия ташқи ишлар вазири Лавров америкалик журналистга нималар деди?
Германияда сурияликлар Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганини оммавий равишда нишонлади
Жанубий Корея президентининг мамлакатдан чиқиши тақиқланди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Токиода туғилиш даражасини ошириш учун 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Исроилда бош вазир Бинямин Нетаняҳу устидан суд жараёни бошланди
Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди