
Фуқаролик ишлари Жиззах туманлараро судининг 2019 йил 12 ноябрдаги қарорига асосан қарздор Ҳ.К.дан ундирувчи Х.А.нинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
– Мазкур суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди ва олинган маълумотларга асосан Ҳ.К.нинг барча мол-мулкига тақиқ қўйилди, – дейди МИБ Ш.Рашидов бўлими давлат ижрочиси Шаҳзод Қосимов.
– Кейинги тушунтириш ишлари туфайли қарздор фарзандларини ўйлаб, улар вояга етгунича ҳисоблаб, алимент пули учун умумий қийматда Х.А.га 80 млн сўм тўлади.
Ғайрат Маматқулов
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси инспектори
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси инспектори

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар