![Нега бизда шифокорлар кўп дори ёзиб беришади?](/uploads/posts/2023-02/5006182_480017181362_1920x0_80_0_0_ea7d08eda3af273ecabf9c38779cb84e.jpg)
Шифокорлар ҳақида кўп гапирамиз. Уларни айбловчилар ҳам, ёқловчилар ҳам топилади. Бироқ тиббиётимиз ростан ҳам муаммолар қуршовида қолганми? Агар шундай бўлса ким айбдор ва нима сабабчи деган, саволлар туғилиши табиий. Нега уларни бартараф этиш чоралари кўрилмаяпти?
AzonTV онлайн каналида шу каби саволлар юзасидан ташкил этилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сони “Хориж ва Ўзбекистон тиббиёти: қиёсий таҳлил” мавзусига бағишланди. Унда доимий эксперт, тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев қатнашди.
Кўрсатувда, жумладан, “Нега Ўзбекистонда шифокорлар беморга жуда кўп дори ёзиб беришади”, деган савол ҳам берилди.
Профессор бу саволга жавоб бериб, “чунки аниқ стандартлар йўқ”, деди.
- Биринчи сабаби – ҳамма биладиган ҳолат – айрим виждонсиз шифокорлар кўпроқ дори ёзадида, дори сотилишига ёрдам бергани учун дорихонадан бонус олади, - деди профессор Зарифбой Ибодуллаев.
- Иккинчидан, фаркомпаниялар “у дори зўр, бу дори зўр”, деб конференциялар ўтказади. Кейин эса институтда яхши ўқимаган, билими йўқ айрим шифокорлар ўша фармацевтика компанияларининг вакиллари ташлаб кетган дорилардан бир талайини ёзиб беради.
Бир пайтлар юракда жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун хорижга бориб келган ҳамкасбимиз айтганди: бемор юрагида операция ўтказишган, шунт қўйишган, кейин фақат “Плавикс” деган дори ёзиб берган. Яъни, операциядан кейин қонни суюлтирувчи дори ёзиб берган холос! Хорижда жарроҳ ва шифокорнинг даромади етарли даражада бўлгани учун, фармакомпанияларнинг бонусига эҳтиёжи йўқ. Кераксиз дориларни ёзиб бермайди. Зарур ва фойдали дориларни тавсия қилади.
Бизда ҳам шундай қилиш учун икки тарафни ҳам баравар олиб бориш керак. Ҳам халқнинг тиббий саводхонлигини кўтариш керак, ҳам моддий техник базани кўтариш керак, - деди тиббиёт фанлари доктори, профессор Зарифбой Ибодуллаев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар