16:43 / 19.02.2023
441

Онамни онангдек кўра олсанг...

Онамни онангдек кўра олсанг...
Аёлим, азизам, жуфтим, ҳалолим,
Сендан ўзга дилдор кўнглим ололмас.
Фақат рози бўлсин десанг султоним,
Онамни онангдек кўра олсанг бас.

Кўп ғамни кўрган у, ғамлардан асра,
Дунёда онадек ғамхўр топилмас.
Менимас, онамнинг кўнглига қара,
Уни ўз онангдек кўра олсанг бас.

Беш кунлиги борми, йўқми билмадим,
Эрта не бўлишин ҳеч кимса билмас.
Онамга қиз қилиб сени танладим,
Сен уни онангдек кўра олсанг бас.

Борим бор, йўғим бор, ҳушёр бўл гулим,
Онам андишали, ҳеч не сўрамас.
Хабар ол ҳолидан жоним, бетиним.
Онамнинг кўнглини ола билсанг бас.

Кулиб юр, тилингдан томиб турсин бол,
Онани хўрлаган асло кўкармас.
Азизам, сўзларим қулоғингга ол,
Онамни ҳеч қачон ранжитмасанг бас!

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият