23:53 / 19.02.2023
315

Ўзбекистон учун энг мақбул тараққиёт модели

Ўзбекистон учун энг мақбул тараққиёт модели
Мустақилликнинг илк йилларида “ривожланишнинг Туркия модели”, “Жанубий Корея модели” ҳақидаги гаплар тез-тез қулоққа чалиниб турарди. Кейин буларнинг ҳаммаси унутилди-да, “Ўзбекистоннинг ўз тараққиёт йўли” деган янги “пластинка” айлана бошлади. Лекин ҳеч ким бу тараққиёт йўли айнан қандайлигини тузук-қуруқ тушунтириб бера олмади. Кўчадаги гап уйга, қоғоздаги қонун кўчадаги вазиятга тўғри келмайдиган эски давр учун бу албатта табиий ҳолат.

Айрим якка ҳокимларнинг инжиқлиги ёки геосиёсий ўйинлар ҳам ўз йўлига, бироқ, нима бўлганда ҳам, ўша тараққиёт моделлари синаб кўрилган ҳамда уларнинг салбий ёки бизга мос келмайдиган жиҳатлари аниқланган бўлса керакки, улардан воз кечилган.

AzonTV даги «Фикрат» таҳлилий дастурининг навбатдаги мавзуси ана шу тараққиёт моделлари бўлди. Жумладан, кўрсатув томошабинларидан бири: Ўзбекистон турли ривожланиш йўлларини танлаб кўрган эди. Ҳозир Ўзбекистонга қайси давлатларнинг ривожланиш йўллари намуна бўлиши мумкин, деган савол берди.

Бу саволга кўрсатув эксперти, сиёсатшунос Ҳамид Содиқ шундай жавоб берди:

Афсуски, турли ривожланиш йўллари танлаб, синаб кўрилмади. Бизнинг муаммомиз шунда. Ҳеч бир моделни нормал татбиқ этмадик. Худди фин таълим тизимига ўхшаб. Янги моделнинг элементларини олиб келамиз. Лекин шу билан бирга эски тизим ҳам қолади, янгисини ҳам қўллашга ҳаракат қиламиз. Иккаласини ҳам қўйиб юбормасликка интиламиз. Кўпчилик ислоҳотлар қонли кечади, ўзи. Мен қон тўкилишини назарда тутмаяпман, балки осон бўлмайди, деган маънода айтяпман.

Мен изланишлар натижасида шундай фикрга келдимки, қайси бир давлатнинг моделини ўрганмайлик, барибир ўзимизга хос модел яратишимизга тўғри келади. Тўғри, бошқа давлат ривожланиш моделининг умумий тузилишни олишимиз мумкин, лекин унинг таркиби ва моҳияти ўзбекона бўлиши, яъни бизнинг реалликка мос келиши керак. Ўшандагина бизда яшовчан адолатли жамият қуриш мумкин бўлади
", деди сиёсатшунос Ҳамид Содиқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият