20:26 / 22.02.2023
225

Қарздорга тегишли юк автотранспорт воситаси ауксион савдосида сотилди

Қарздорга тегишли юк автотранспорт воситаси ауксион савдосида сотилди

Бюронинг Сардоба туман бўлими иш юритувида бўлган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 05.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Сардоба туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Баркамолтранс” МCҲЖ фойдасига жами 1 144 750 729 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор унитар корхонага тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган MAN русумли автотранспорт воситаси 28.10.2022 йилда холислар иштирокида хатланган ва “Електрон онлайн ауксионларни ташкил етиш маркази” ДУКнинг онлайн ауксион савдосига чиқарилган.

Мазкур автотранспорт воситасининг дастлабки ауксион савдоси жорий йилнинг 9-январ куни бўлиб ўтиши белгиланган ва ўтказилган дастлабки ауксион савдосининг ўзидаёқ фуқаро A.Т. томонидан 258 667 500 сўм қийматда ютиб олинган.

Aвтотраснпорт воситасининг сотувидан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро етиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан ундирувлар навбатига кўра қарздор “Сардоба туман йўллардан фойдаланиш” УКнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларига йўналтирилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият