20:38 / 27.02.2023
200

Жигар трансплантацияси бўйича ҳиндистонлик жарроҳлар билан меморандум имзоланди

Жигар трансплантацияси бўйича ҳиндистонлик жарроҳлар билан меморандум имзоланди

 Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ҳиндистонлик хирурглар билан жигар трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур шартнома Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Осиё гастроэнтерология институти клиникаси билан тузилди.

Шартномага кўра, уч ой ичида ўзаро ҳамкорликда илк жигар кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлагановнинг айтишича, март ойидан бошлаб 6 нафар мутахассис ишлаш ва ўқиш учун Ҳиндистонга юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шифокорлари ўзак трансплантациясида россиялик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият