14:47 / 01.03.2023
313

Ўзбекистонда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда эндиликда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўлакларда ҳаракатланувчи пиёдалар учун сариқ жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида куннинг қоронғи қисмида келгусида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг таъкидлашича, мактаб ўқувчилари ҳомийлик кўмаклари асосида нур қайтаргичли жилетлар билан таъминланади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият