10:57 / 03.03.2023
867

Интернетда видеоси тарқалган мансабдор ишдан бўшатилди

Интернетда видеоси тарқалган мансабдор ишдан бўшатилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Электр тармоқлари корхонасининг Юридик бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бунга ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалиб, кўплаб салбий фикрлар ва эътирозлар келтириб чиқаргани сабаб бўлди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиалида ушбу ҳолат муҳокама қилиниб, томонлар фикрлари эшитилган. Одоб-ахлоқ меъёрлари ва функционал вазифалар доирасида амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Муҳокама якунида АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, юридик бўлим бошлиғи Икром Саматов жамиятнинг Самарқанд ҳудудий филиали директори буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият