15:43 / 03.03.2023
136

Чирчиқда фуқарога 330 млн. сўмдан зиёд компенсация пуллари ундириб берилди

Чирчиқда фуқарога 330 млн. сўмдан зиёд компенсация пуллари ундириб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси Чирчик шаҳар бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчик шаҳар судининг хал қилув қарорларига асосан бир неча фуқаролар фойдасига  компенсация пулларини ундириб бериш бўйича ижро ҳужжатлари мавжуд.

Жумладан,бўлим иш юритувидаги ижро варакага асосан қарздор Чирчиқ шаҳар хокимлигидан, ундирувчи М.Хуррамова фойдасига 330 млн. 548 минг сўм компенсация пулларини ундириб берилиши белгиланган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида хокимликнинг ҳисоб рақамларига банд қўйилиб,мол мулклари хатланган.

Натижада,  қарздор Чирчиқ шаҳар хокимлигидан, ундирувчи М.Хуррамова фойдасига 330 млн. 548 минг сўм компенсация пуллари ундирилиб, ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда тамомланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият