23:50 / 03.03.2023
331

Сурхондарёда милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди

Сурхондарёда милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди

Сурхондарё вилояти Денов тумани “Қорабоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов томонидан ариқ қазиш жараёнида сопол хум топилди, деб хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Баҳром Абдимўминов катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилган.
Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинган.
Рыл канаву-нашёл кувшин: находке две тысячи лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2023
© Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хум милодий I-II асрларга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият