date
views 518

Тошкентда 50 га яқин ўсмирлар ушланди. Улар «Рёдан»га алоқадор бўлиши мумкин

Тошкентда 50 га яқин ўсмирлар ушланди. Улар «Рёдан»га алоқадор бўлиши мумкин

Шу йилнинг 5 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси бўйлаб жойлашган Халқаро форумлар саройи биноси ёнида 50 га яқин ўсмирлар тўпланган. Улар «Рёдан» субмаданиятига қўшилиш ҳақида турли шиорлар билан чиқишган.

ИИВ расмий хабарига кўра, бунгача ички ишлар органларига ушбу ҳаракат ташкилотчилари мамлакатдан ташқарида жойлашган бузғунчи кучлар экани, уларнинг мақсади миллий, ирқий, этник ва диний адоватни, шунингдек, ғояларига қарши бўлган устидан тартибсизликлар, зўравонликни тарғиб қилиш эканлиги ҳақида турли маълумотлар келиб тушган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқароларни ижтимоий тармоқларда бузғунчи шиорлар ва нотаниш кимсалар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирган.

«Жорий йилнинг 5 март куни жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан профилактика тадбирлари ўтказилиб, ота-оналар ва ҳодиса иштирокчилари билан суҳбат ўтказилди», дейилади хабарда. 

Маълум қилинишича, бузғунчи кучларнинг ёшларга таъсиридан ҳаракат иштирокчиларининг қуйидаги чақириқлари далолат берган: «Салом, бугун соат 18:00 да бутун форумни **** бузамиз. Тишимизгача қуролланамиз. пневматика, совуқ ва жанговар қуроллар». Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳаракатларини обрўсизлантиришга уринишлар билан аноним фойдаланувчиларнинг видеолари тарқатилган. 

«Ота-оналарга фарзандининг нималарга қизиқаётганига эътибор бериш кераклигини эслатамиз», дейилган ИИВ баёнотида. 

«Рёдан» япон анимация санъати мухлислари томонидан ташкил этилган бўлиб, дастлаб ўсмирларни қизиқишлари бўйича бирлаштиришни мақсад қилган. Болалар севимли қаҳрамонларни муҳокама қилиб, уларга ўхшашга интилиб, орқасида ўргимчак расми ҳамда 4 рақами бўлган катакли шим ва футболкаларни кийиб олишган.

Бироқ, вақт ўтиши билан ҳаракатдан янги йўналиш ажралиб чиқиб, улар ичида бир қатор тажовузкор шахслар пайдо бўлган. Улар ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш, ўсмирларнинг «тўлиқ шаклланмаган дунёқарашига таъсир ўтказиш» орқали уларни назорат қилишни мақсад қилиб олган. Бунинг оқибатида, тармоқдаги бегона шахсларнинг бузғунчи шиорлари таъсирига берилиб кетган болалар жамоат жойларида тўпланиб, оммавий тартиббузарликларни уюштира бошлаган.

Айни пайтда «Рёдан» ҳаракати томонидан уюштирилган бундай ҳолатлар Россия, Украина, Беларус ва бошқа давлатларда қайд этилган. Жанжаллар иштирокчиларнинг турли даражадаги тан жароҳати олиши, мулкка зарар етказилиши, кўплаб маъмурий ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 50 га яқин ўсмирлар ушланди. Улар «Рёдан»га алоқадор бўлиши мумкин