15:00 / 07.03.2023
703

Фарғона вилоятида 20 ёшли йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғона вилоятида 20 ёшли йигит ўз онасини пичоқлаб ўлдирди

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Марғилон шаҳар “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаро А.Р. пичоқ билан онасининг елка қисмига қасддан уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлган.

Ўша куни марҳума ва келин ўртасида келишмовчилик юз берган. Фуқаро А.Р. оиласини бу жанжаллардан ташқарига олиб чиқиб кетаман деган мақсадда кўч-кўронини кўтармоқчи бўлган. Бизга ушбу оилада жанжал бўлаётганини хабар қилишди. Хотин-қизлар фаоли, профилактика нозири билан кириб бораётганимизда шу ҳолат юз берди”, — дейди маҳалла раиси.

Судланувчига илгари тайинланган 12 йиллик қамоқ жазосидан норози бўлиб, вояга етмаган фарзанди ва икки нафар укаси борлиги, отасини эса касал деб, апелляция тартибида шикоят киритган. Фарғона вилояти суд апелляцияси инстанциясида маҳкумнинг шикояти кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз  қолдирилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият