08:00 / 09.03.2023
238

Ўзбекистонда 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” ахборот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 10 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 11-12 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 11-12 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 11 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даража илиқ, 12 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 10 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ, 11 мартда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 21-26 даража илиқ, 12 мартда  кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10-11 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.



Об ҳаво Андижон, Қарши об ҳаво, Навоий об ҳаво, Тошкент об ҳаво

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 10 март куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда