20:30 / 09.03.2023
194

Қарздорлик эвазига "LACETTI" аукционга қўйилди

Қарздорлик эвазига "LACETTI" аукционга қўйилди

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2022 йил 28-октябрдаги ижро варақасига асосан қарздор “М.А.Ҳ.” фермер хўжалигидан ундирувчи АТИБ "Ипотекабанк" Сирдарё вилояти ҳудудий филиали фойдасига 362 928 029 сўм кредит қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров таъминоти сифатида қўйилган "LACETTI" автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига 2022 йил 29-ноябрда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг Гулистон тумани бўлими давлат ижрочиси Достон Хусанов хабарига кўра, мазкур ижро ҳаракатлари давомида, "LACETTI" автотранспорт воситасига қарздорнинг манзилида йўқлиги аниқланиб, ушбу автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қидрувдаги автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдончасига қўйилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, юқоридаги автотранспорт воситаси 70 000 000 сўм қийматида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият