“Ўзбекистон фуқаросининг идентификация ID-картаси ва хорижга чиқиш биометрик паспорти амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан янгисига алмаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- фуқаронинг идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборилишини жорий этиш;
- Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига боғланган фуқарога идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборишни йўлга қўйиш бўйича зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилиш;
- идентификация ID-картасини олиш юзасидан шакллантирилган талабномаларнинг фуқаролар томонидан давлат божи тўланмаганлиги сабабли ахборот тизимда тугалланмаган ҳолатда бўлиши ва якунламаган талабномаларнинг сонини ортиши ҳамда ҳисоботларда нотўғри маълумотлар шаклланиши олдини олиш.
Фармон лойиҳаси қабул қилиниши:
- аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш имкониятини яратиш, фуқаронинг идентификация ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни янгисига алмаштириш билан боғлиқ хабарномалар юборилишини жорий этиш бўйича зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилиш ва хизматни йўлга қўйиш;
- идентификация ID-картасини олиш юзасидан шакллантирилган талабномаларнинг фуқаролар томонидан давлат божи тўланмаганлиги сабабли ахборот тизимда тугалланмаган ҳолатда бўлиши ҳамда якунламаган талабномаларнинг сонини ортиши ва ҳисоботларда нотўғри маълумотлар шаклланиши олдини олиш имкониятини яратади.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар