154
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 592,2 млн. сўмлик қарздорлик тўлиқ ундирилди
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 28.12.2022 йил кунги қарздор “Фарғона сув таъминоти” МЧЖдан ундирувчи “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 592.207.024 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан, бюро томонидан қарздорга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ҳолда ихтиёрий муддат берилган белгиланган.
Лекин, қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмагач, бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятдан ундирувчи “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 09.03.2023 йил куни 592.207.024 сўм қарзни тўлиқ ундирилиши таъминланиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Бюрода ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар