07:08 / 28.03.2023
137

Биржа орқали пулларни кўпайтириб бераман деб фуқарони чув туширган эркак ушланди

Биржа орқали пулларни кўпайтириб бераман деб фуқарони чув туширган эркак ушланди

Фото: Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати

Тошкентда 77 ёшли эркакни алдаб, 13 минг доллар пулини қўлга киритган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 77 ёшли Қ.С.га номаълум шахс қўнғироқ қилиб, биржа орқали пулларини кўпайтириб олишни таклиф қилиб, 13 365 доллар миқдоридаги пулни қўлга киритиб ғойиб бўлганини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли фуқаро А.Ф. томонидан содир этилгани аниқланиб, қўлга олинган. А.Ф. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан билан жиноий жавобгарликка тортилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият