date
views 5 534

Давлат “қозони”дан фойдаланишни маъқул кўрган “раҳбар” қонунбузарлик учун жазо борлигини кеч англади

Давлат “қозони”дан фойдаланишни маъқул кўрган “раҳбар” қонунбузарлик учун жазо борлигини кеч англади

Қоровулбозор туман сувоқава ишлаб чиқариш корхонасида раҳбарлик қилиб келган Жобир Тўраев ўзини ишнинг кўзини биладиганлардан ҳисоблар экан. Аммо у қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини кеч англади. Бу ҳақда “Кун" нашри хабар бермоқда.

У таниши Фахриддин Исломовдан ўз эҳтиёжларига сарфлаш учун 21 млн.сўм қарз олиб ишлатиб юборади. Қарзни қайтаришга келганла эса давлатнинг “қозони”дан фойдаланишни афзал кўради. Корхонага тегишли 2400 метр сув қувурларини қарзи эвазига Ф.Исломовга пуллаб юборади. Аслида ушбу қувурлар корхонага керак бўлмаса, Ж.Тўраев уларни бирда орқали сотиб, пулларни корхона ҳисоб рақамига кирим қилиши керак эди.

Ж.Тўраев нафсига эргашиб, жиноятга қўл урди. Жиноят эса жазосиз қолмайди. Суд унинг қилмишига яраша жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат “қозони”дан фойдаланишни маъқул кўрган “раҳбар” қонунбузарлик учун жазо борлигини кеч англади