18:09 / 29.03.2023
144

Вилоят ҳокимларига миллий PR маркази филиалларини ташкил этиш вазифаси юкланди

Вилоят ҳокимларига миллий PR маркази филиалларини ташкил этиш вазифаси юкланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишга ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади.

Улар:

  • ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;
  • Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;
  • ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;
  • фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият