09:29 / 30.03.2023
431

Рўзадор одам билмасдан овқат еб қўйса рўзаси бузиладими?

Рўзадор одам билмасдан овқат еб қўйса рўзаси бузиладими?

Савол:

Рўзадор одам билмасдан овқат еб қўйса рўзаси бузиладими?

Жавоб:

Рўзадорлиги эсида йўқ киши бирор овқат еб қўйса ё ичимлик ёки дори ичиб ёхуд жинсий алоқа қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо шу ишлардан бирортасини қасд-дан қилса, рўзаси очилади. Кейин у ҳар бир куннинг қазоси билан бирга каффорат сифатида муттасил равишда 60 кун рўза тутиб беради ёки 60 та оч киши (мискин) қорнини тўйғизади. Рўзадор одам хотинини жинсий алоқага мажбурлаган бўлса, ўзи 60 кун каффорат, аёли бир кун қазо рўзасини тутади.

Аёли бунга розилик берган бўлса, у ҳам 60 кун каффорат рўзасини тутади.

Шайх Абдулазиз Мансур

Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият