11:00 / 31.03.2023
450

Рўзадор «қорним очиб кетди» деса рўзаси очиладими?

Рўзадор «қорним очиб кетди» деса рўзаси очиладими?

CАВОЛ:

Рўза тутганман. Лекин рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?

ЖАВОБ:

Рўза тутган киши “қорним очиб кетди” дейиши билан рўзаси очилмайди ва рўзадорлиги ёддан чиққанлиги сабаб бу билан гуноҳкор бўлмайди. Агар шу гапни рўзадан малолланиб, Аллоҳ таолонинг фарз қилган рўзасидан сиқилиб айтса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият