![Тошкент вилоятида 8 миллиард сўмдан зиёд кредит қарздорлиги ундирилди](/uploads/posts/2023-04/photo_2023-04-01_21-53-30.jpg)
Бюронинг Юқоричирчиқ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 24.06.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор “Sohibkor Agro Trade” МЧЖ ва “Jarqo”rgon-Sarbon-Broker” МЧЖларнинг ҳисобидан, ундирувчи Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий банк АЖ Сурхондарё вилоят филиали фойдасига 8.747.353 минг сўм ундириш белгиланган ижро ҳужжати келиб тушган.
Ундирув гаровдаги Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани, Саксон ота ҚФЙ, Тоштўғизоқ МФЙ ҳудудида жойлашган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносига қаратиш белгиланган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхоналардан, ундирувчи Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий банк АЖ Сурхондарё вилоят филиали фойдасига 8.034.715,5 минг сўм кредит қарздорлиги ундирилиб берилди.
Ҳозирда қарздорликнинг қолган қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар