«Ўзгидромет» 3-6 апрель кунлари учун кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
3 апрель куни шимол ва водийда ёғингарчилик кутилмайди. 2-7 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш ҳавфи бор.
2-4 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда есади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° бўлади.
Бошқа вилоятларда ёғинлар, баъзи ҳудудларда жала ва дўл кўринишида ёғиши мумкин.
Жанубий ҳудудларда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° бўлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)