20:23 / 03.04.2023
161

Қуйичирчиқда  фарзандлар таъминоти учун 100 миллион сўм ундирилди

Қуйичирчиқда  фарзандлар таъминоти учун 100 миллион сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш, вояга етмаган фарзандларнинг таъминотини муддатида ва сифатли ундириб бериш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
 Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ тумалараро судининг суд буйруғига асосан қарздор С.Таджибаевдан, ундирувчи Г.Абдувалиева фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари ва томонларнинг келишуви  натижасида жами 70 млн сўм ундириб берилди.
Яна бир мисол, бўлим иш юритувида  фуқаролик ишлари бўйича суд буйруғига асосан қарздор И.Расуловдан, ундирувчи Х.Расулованинг фойдасига 2 нафар  фарзанди учун улар вояга етгунга қадар алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва томонларни ўзаро келишуви асосида, қарздор фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган 30 млн. сўмни олдиндан тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият