
Аҳолининг одил судловга ишончини янада мустаҳкамлаш борасида Мажбурий ижро бюроси органлари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Ўзига юклатилган вазифани бажариш ҳар бир давлат ижрочисининг олдидаги масъулиятдир. Ҳар қандай ижро ҳужжати бўйича қонуний қарор қабул қилиб, ижро ҳаракатларини амалга ошириш ходимларнинг асосий бурчи ҳисобланади.
Бюронинг Косон туман бўлими томонидан, фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 22.11.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Ишмуратовдан Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 15 млн. 88 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантиришлар берилган.
А.Ишмуратов ихтиёрий равишда қарздорлигини тўлаб бермаганлиги сабабли, жорий йилнинг 6 апрель куни бўлим ходимлари томонидан қарздорга тегишли “Tracker” русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди.
Келгусида, ушбу автотранспорт воситасини белгиланган муддатларда баҳолатиш ҳамда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.
Хуршид Гулманов
МИБ Косон туман бўлими бошлиғи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар