Оҳангаронда ғишт заводини аукциондан арзон нархда олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Оҳангаронда ғишт заводини аукциондан арзон нархда олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.П  ва С.Н. Оҳангарон туманида 8 гектар ер майдонида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини фуқаро Ф.Ш.га танишлари ёрдамида 200 000 АҚШ доллари эвазига аукцион орқали арзон нархларда ютиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар