06:41 / 09.04.2023
114

Қамчиқда ҳаракатланаётган юк машинаси ағдарилиб кетди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қамчиқ довонида 8 апрель куни Mercedes-Benz русумли юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, соат 19:50 да Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Довон йўлида иккала томонлама ҳаракат давом этмоқда”, — дейилади вазирлик ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият